Тожикистоннинг Ўзбекистонда ушланган ҳокими қамалди

Олам

image
Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири 27 йилга қамалди north_east

Тожикистонда собиқ ташқи ишлар вазири 27 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятидаги Конибодом шаҳрининг собиқ ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода “пора олиш” ва “фирибгарлик”да айбдор деб топилиб, шаҳар суди томонидан 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.

Бироқ ҳукм ҳали қонуний кучга кирмагани боис, иш тафсилотлари ошкор этилмаган. Абдусалом Тўхтасунзода жорий йилнинг январь ойида Конибодом ҳокими лавозимидан озод этилган ва апрель ойи бошида Ўзбекистонда ҳибсга олинган ва Тожикистонга олиб кетилган эди.

30 апрель куни Конибодом шаҳар суди Тўхтасунзодани Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг икки моддаси – 319-модда (пора олиш) ва 247-модда (фирибгарлик) бўйича айбдор деб топди. Нашр манбаларига кўра, унга ҳукм ёпиқ суд мажлисида чиқарилган.

Тўхтасунзоданинг ўзи, унинг яқинлари ва ҳимоячисининг ҳукмга нисбатан фикри номаълум.

50 ёшли Абдусалом Тўхтасунзода Тожикистон Президентининг 2020 йилдаги фармони билан Конибодом ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган ва бир неча ойдан сўнг шаҳарнинг тўлиқ ҳокими этиб тайинланган эди. У бу лавозимда 2025 йилнинг январигача ишлаган.

Тўхтасунзода билан бирга Конибодомнинг яна бир қанча собиқ юқори лавозимли амалдорлари ҳибсга олинган. Бироқ улар айнан нимада айбланаётгани номаълум.

Расмийлар бу борада ҳеч қандай расмий маълумот бермаган.

Уларнинг барчаси ўтган йили Конибодомда содир бўлган шов-шувли ва сирли қотилликларни тергов қилувчи махсус гуруҳ ташрифидан сўнг қўлга олингани маълум.

2024 йилнинг март-декабрь ойлари орасида содир бўлган қотилликлар 7 оила аъзоси бўлган 23 кишининг ўлимига сабаб бўлди. 2024 йилнинг 21 декабрь куни Тожикистон Бош прокуратураси жиноятлар фош этилгани ва 4 нафар гумонланувчи қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидаҳмад Султонов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Конибодом ҳокими Абдусалом Тўхтасунзода пора олиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг