Мирзиёев эртага Москвага боради
Жамият
−
07 Май 8041 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этишини маълум қилганди. Парадда Хитой Раиси Си Цзиньпин, Венесуэла Президенти Николас Мадуро, Европа Иттифоқи давлатларидан бирининг етакчиси – Словакия Бош вазири Роберт Фицо ва бошқалар иштирок этиши кутилмоқда.
Live
Барчаси