Ўзбекистон суд тизимида “халқ вакиллари ҳайъати” жорий этилади
Жамият
−
27 Декабрь 2025 1987 2 дақиқа
Ўзбекистон суд тизимида “халқ вакиллари ҳайъати” институти босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 26 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаётган мурожаатномасида маълум қилди.
“Энди жиноят процессига инглиз ҳуқуқидаги давлатларда ижобий натижа берган “халқ вакиллари ҳайъати” институти босқичма-босқич жорий этилади”, дедм Шавкат Мирзиёев.
Бунда ўта оғир ва жамиятда шов-шувга сабаб бўлаётган жиноятлар жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқилиши суд ҳукмининг янада адолатли бўлишига хизмат қилади.
Суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом этишини айтган Президент одил судлов жараёнини “рақамли суд” концепцияси асосида ташкил этиш бошланганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, энди терговни ҳам рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади. Бунда жиноят ҳақидаги аризани қабул қилишдан бошлаб, ишни судга ўтказишгача бўлган босқичларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилади ва инсон омили қисқартирилади.
“Юртимизда тергов судьялари иш бошлагани – халқаро тан олинган “Хабеас корпус” институтини қўллашнинг навбатдаги муҳим босқичи бўлди. 2026 йилдан тергов судьяларига санкция ва мажбурлов чораларини ўзгартириш ҳамда бекор қилиш ваколатларини ҳам берамиз. Одил судловни амалга оширишда жамоатчилик иштироки ва ролини ошириб борамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
У суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминламай туриб, фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқининг ишончли тикланишига эришиб бўлмаслигини ҳам қайд этди ва шу боис мажбурий ижро жараёнига самарали муқобил механизмлар киритилишини билдирди. Натижада соҳага сунъий интеллект жорий этилиб, келгуси икки йилда ижро ҳаракатларининг 30 фоизи инсон омилисиз амалга оширилади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025