Бўстонлиқдаги носоз аттракцион бир фуқаронинг жароҳатланишига сабаб бўлди (видео)
3-саҳифа
−
06 Май 5839 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 май куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларидан бирида техник кўрикдан ўтмаган носоз аттракционда учиш оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олгани акс этган видео таҳририятга келиб тушган эди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Бекзод Бердиев билан боғланди.
Қўмита расмийсининг сўзларига кўра, видеода акс этган аттракционлар қўмитанинг Тошкент вилоятидаги худудий бошкармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилган. Ушбу ҳолат Бўстонлиқ туманининг “Хумсон” МФЙ Угам дам олиш масканида жойлашган аттракционда юз бергани аниқланган. Таъкидланишича, аттракциондан фойдаланишда кескин ҳаракатланиш оқибатида тормоз тўхташ тизимида носозлик юзага келган ва фуқаро тўсиққа урилган.
Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, дам олиш масканига ўрнатилган аттракциондаги камчиликлар бартараф этилмагунга қадар ундан фойдаланмаслик бўйича оромгоҳ мутасаддиларига тавсия ва кўрсатмалар берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятидаги носоз аттракцион сабабли 4 нафар фуқаро жароҳатланганди.
Live
Барчаси