Си Цзиньпин Россияга расмий ташриф билан боради
Олам
−
05 Май 7131 1 дақиқа
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Россияга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 7-10 май кунлари Россияга расмий ташриф билан боради ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Билдирилишича, ташриф давомида томонлар ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш бўйича асосий масалаларни, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилади.
Шунингдек, бир қатор икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларнинг имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 9 май куни Москвага келишдан бош тортганини айтганди. Моди Россия Президенти Владимир Путиннинг Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этиш таклифини қабул қилмаган.
Live
Барчаси