Андижонда аёл эркакнинг интим видеоларини тарқатиш билан қўрқитди (видео)
3-саҳифа
−
30 Апрель 9279 1 дақиқа
Андижон вилоятида эркакнинг интим фотоларини тарқатмаслик учун 14 минг доллар пул талаб қилган 30 ёшли аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан товламачилик жинояти фош этилган. Хусусан, фуқаронинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда 1995 йилда туғилган аёл ўзига тегишли бўлган телефонда мавжуд бўлган мурожаат қилган шахснинг интим фото ва видеоларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, уларни тарқатмаслик эвазига 14 минг доллар талаб қилган ҳамда ушбу талаб қилинган миқдордаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида аёл собиқ севгилисидан улар ўртасида бўлган ишқий муносабатни ошкор қилмаслик учун 30 минг доллар талаб қилганди. Бухоро вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир давомида у талаб қилган пуллардан 10 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган.