Мансаб кетидан мансаб: Қодировнинг кенжа ўғлига янги лавозим берилди

Олам

image
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли ўғлига яна бир унвон берилди north_east

Рамзан Қодировнинг 19 ёшли ўғлига яна бир унвон берилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг кенжа ўғли, 17 ёшли Адам Қодиров республика Хавфсизлик Кенгаши котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда департамент матбуот хизматининг Telegram-каналида хабар берилди.

“Чеченистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби Адам Рамзанович Қодировнинг буйруғини бажариш доирасида”, дейилади хабарда.

2023 йилнинг ноябрь ойидан бери кичик Қодиров Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик хизматини бошқариб келмоқда. Адам Қодиров 2023 йилнинг сентябрида Қуръонни ёқиб қўйгани учун қўлга олинган волгоградлик Никита Журавелни калтаклагани акс этган видеоёзув эълон қилинганидан кейин кенг шуҳрат қозонган эди. Отаси ўғлининг қилмишидан ғурурланганини айтганди. Шундан сўнг, Қодиров бир нечта мукофотларга сазовор бўлди, жумладан, Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвони ва Қодиров ордени.

Маълумот учун, Чеченистон Хавфсизлик Кенгаши 2012 йилнинг май ойида минтақа раҳбарининг фармони билан ташкил этилган бўлиб, у фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва маҳаллийлаштириш ҳамда умумий хавфсизлик сегментидаги бошқа вазифалар бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган маслаҳат органи ҳисобланади. Кенгаш таркиби тўлиқ Рамзан Қодиров томонидан шакллантирилган. 2024 йилнинг 1 июлидан бошлаб Чеченистон Хавфсизлик Кенгаши котиби лавозимини Қодировнинг жияни Ҳамзат Қодиров эгаллаб келаётганди.

2023 йилда Адам Қодиров Чеченистонда ташкил этилган ва Байсангур Биноевский номи билан аталувчи Россия Мудофаа вазирлигининг махсус батальони куратори лавозимига тайинланган. У отасининг хавфсизлигини таъминлаш бўлими раҳбари лавозимига 2023 йил охирида, 15 ёшида тайинланган. 2023 йил апрелида эса Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлар университетининг куратори бўлган. 2024 йил октябрь ойида Адам Қодиров Россия рекордлар китобига киритилиб, Россия ҳудуди раҳбарининг энг ёш хавфсизлик хизмати бошлиғи сифатида қайд этилган.

Жорий йилнинг февраль ойи охирида ҳали вояга етмаган Адам Қодировга Араб арбитраж суди аъзоси гувоҳномаси умрбод муддатга берилган. Ушбу суд Араб давлатлари лигаси ҳузуридаги орган бўлиб, тижорий ва иқтисодий низоларни, шу жумладан, давлатлараро низоларни ҳал этиш билан шуғулланади. Шунингдек, Адам Қодировга “Ливия фахрий меҳмони” медали топширилган. Бу мукофот Чеченистон делегациясининг Мисрга ташрифи чоғида берилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 апрель куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли Адам Қодиров Ички ишлар вазирлигининг минтақавий бошқармаси куратори этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Чеченистон Хавфсизлик Кенгаши Адам Қодиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг