Парижда Украинадаги урушни тўхтатиши мумкин бўлган бир неча таклифлар илгари сурилди
Олам
−
19 Апрель 4160 3 дақиқа
Жорий йилнинг 17 апрель куни Парижда АҚШ, Украина, Буюк Британия, Германия ва Франция вакиллари билан бўлган учрашувда Россия назорати остида қолган ҳудудларни тан олиш эвазига ўт очишни тўхтатиш таклиф қилинди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Йиғилишда Россия ҳозир назорат қилаётган ҳудудлар Кремлнинг ўзида қолиши, Украинани НАТОга қабул қилиш масаласини кун тартибидан олиб ташлаш, Ғарб Россияга қўйилган санкцияларни босқичма-босқич олиб ташлаши ва музлатилган активларни қисман қайтариши, шунингдек, “тинчликпарвар кучлар” фақат БМТ шаъфелигида бўлиши мумкинлиги, ҳар икки томон ўзаро даъволардан, жумладан репарациялардан воз кечишиб Украина чегарага 50 км дан яқин жойда йирик ҳарбий кучлар жойлаштира олмаслиги каби таклифлар ҳам муҳокама қилинган.
Агентликка кўра, олинган таклифлар урушни самарали равишда тўхтатиш имконини беради. 17 апрель куни АҚШ Парижда Украина ва Европа давлатлари вакиллари билан бир неча учрашувлар ўтказди. Америка делегацияси таркибида Давлат котиби Марко Рубио, Оқ уйнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ва Президентнинг Украина бўйича махсус вакили Кит Келлогг бор эди. Музокараларда Украина томонидан Президент девони раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига ва Мудофаа вазири Рустам Умаров иштирок этди. Делегациялар учрашуви Франция Президенти Эммануэль Макрон иштирокида бўлиб ўтди.
Келгуси ҳафта Лондонда муҳокамалар давом этади. Расмийлардан бири агентликка АҚШнинг Киев билан қўшимча муҳокама қилиниши керак бўлган режалари якуний келишувга олиб келмаслигини ва Европа иттифоқчилари Украина йўқотган ҳудудларни Россия деб тан олмаслигини айтди. Агентлик манбаларига кўра, агар Россия ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлмаса, “музокаралар бефойда бўлади”. Улар Украинага хавфсизлик кафолатларини беришни келишувнинг ажралмас қисми деб атаган.
2024 йилнинг ёзида Россия Президенти Владимир Путин ўт очишни тўхтатиш шарти сифатида Украина қўшинларининг КХДР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларидан олиб чиқиб кетилиши ҳамда ушбу тўртта вилоят ва Қримнинг Россия ҳудуди сифатида халқаро тан олинишини илгари сурди. Ўшанда ҳали АҚШ президентлигига номзод бўлган Трамп бундай шартларни қабул қилиб бўлмас деб атаганди. Биринчи президентлик муддатида у Қримнинг Россияга қўшилишига йўл қўймаслигини айтган эди. Бироқ, республикачи Оқ уйга қайтганидан сўнг, Американинг янги маъмурияти Украина ҳар қандай тинчлик битимининг бир қисми сифатида ҳудудий имтиёзларга эга бўлиши кераклигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио кеча, 18 апрель куни Парижда Украина ва Европа етакчилари билан учрашувдан сўнг агар яқин кунларда Россия ва Украина ўртасида тинчлик битимига эришишда силжиш бўлмаса, АҚШ воситачилик саъй-ҳаракатларини тўхтатишини маълум қилганди.
Live
Барчаси