Ливан Исроил билан чегарада 4,5 минг ҳарбий жойлаштиради
Олам
−
07 Апрель
5162Ливан Исроил билан чегарада 4 500 ҳарбий жойлаштиради. Ушбу қадам Ливаннинг жанубий ҳудудида давлат назоратини ўрнатиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ливан Президенти Жозеф Аун маълум қилди.
Президент Аун, шунингдек, Исроил армиясининг баъзи ҳудудлардаги мавжудлиги ҳукумат учун қийинчиликлар туғдираётганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, у АҚШни Тель-Авивга босим ўтказиб, ўз қўшинларини Ливан ҳудудидан чиқаришга мажбур қилишга чақирган.
NNA нашрига кўра, Аун Ливан “Хизбуллоҳ” партизанларининг қуролларини олиб қўйиш ва уларнинг жанубий ҳудуддан чиқарилишини таъминлашни мақсад қилганини билдирган. Шу билан бирга, у “Хизбуллоҳ” Ливаннинг бир қисми эканини ва ҳукуматнинг бу масалада тинч йўл билан ҳал қилишга интилишини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ноябрь ойида Ливан ва Исроил ўртасида сулҳ имзоланганди. Ушбу сулҳга кўра, Исроил ўз қўшинларини Ливаннинг жанубий ҳудудидан чиқариши керак эди, аммо бу шартлар тўлиқ бажарилмади. Ҳозирда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудида бешта нуқтада мавжуд.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель