Хитой “гапга қулоқ солмаса”, Трамп уни яна жазоламоқчи
Олам
−
07 Апрель
5136Агар Пекин аввалроқ эълон қилинган қарши чоралардан воз кечмаса, Вашингтон 9 апрелдан Хитойга қарши қўшимча 50 фоизлик божлар жорий қилади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилган.
Трамп, шунингдек, Хитой билан тариф сиёсати бўйича музокаралар жараёни барбод бўлиши билан таҳдид қилган.
“Агар Хитой эртага, 2025 йил 8 апрелга қадар илгари киритилган узоқ муддатли савдо чекловларидан ошиб кетган 34 фоизлик ўсишни бекор қилмаса, Қўшма Штатлар 9 апрелдан бошлаб 50 фоизлик қўшимча божларни жорий қилади”, деган Америка раҳбари.
Трампнинг айтишича, агар Хитой “гапга қулоқ солмаса”, Хитой билан бож масаласида ўтказилиши керак бўлган учрашувлар ҳам тўхтатилади.
“Учрашувлар ўтказишни сўраган бошқа давлатлар билан музокаралар "ҳозирданоқ бошланади”, дея ёзган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп бошқа мамлакатлар товарларига бож жорий этишини маълум қилди. Президентнинг таъкидлашича, “ўн йилликлар” давомида АҚШ бошқа давлатлар билан савдо тўсиқларини камайтирган, бу давлатлар эса “АҚШ маҳсулотларига улкан божлар ўрнатган”.
Баъзи давлатлар эса Америка божларига жавоб чораларини эълон қилди. Масалан, Трамп 54 фоизлик бож жорий этган Хитой 10 апрелдан бошлаб АҚШдан импорт қилинадиган барча товарларга 34 фоизлик қўшимча божлар жорий этаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель