Наманганда мактаб ўқувчилари ижарага олинган Nexia билан аварияга учради
3-саҳифа
−
05 Апрель
10663Жорий йилнинг 2 апрель куни Наманган вилояти Давлатобод туманида мактаб ўқувчилари бошқарувидаги Nexia-3 юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 2 апрель куни соат 17:10 лар атрофида Порлоқ маҳалласи Ислом Каримов кўчасида Янги Наманган туманида жойлашган 2-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчилари ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмасдан туриб, Nexia-3 русумли автомобилини бошқарган, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган SHACMAN русумли юк автомобили билан тўқнашиб кетган.
Билдирилишича, оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси ва олд ўриндиқдаги синфдоши оғир тан-жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари давомида маълум бўлишича, 11-синф ўқувчиси автомобилни 9-синф ўқувчиларига 2 соатга, 220 минг сўм эвазига ижарага берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида Lacetti машинасида бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган мактаб ўқувчиси вафот этганди.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель
Тренддагилар




