Курс UZS

USD

12 960.38

-6

EUR

14 152.73

-61.02

RUB

151.92

1.69

Де Брюйне фаолиятини қаерда давом эттиради?

Спорт

image

Саудия Арабистони чемпионати клублари “Манчестер Сити”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйнега алоҳида қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Give me Sport” хабар берди.

Манбага кўра, футболчига мамлакат иккинчи дивизиондан “Ал-Қодисия” ва “Неом” клублари қизиқиш билдирмоқда. Унга Европадан ҳам таклифлар келиб тушди. Шунингдек, Американинг бир қатор клублари Де Брюйне хизматларига бефарқ эмас.

Белгиялик футболчининг ўзи эса Саудия Арабистон чемпионатига ўтишдан кўра МЛСга ўтишни афзал кўрмоқда.

Қайд этиш жоиз, Де Брюйне мавсум охирида “Манчестер Сити”ни тарк этади. У жорий мавсумда 30 та ўйинда 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Кевин Де Брюйне

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг