“Манчестер Сити”нинг март ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди

Спорт

image

“Манчестер Сити”клубининг мисрлик ҳужумчиси Омар Мармуш клубининг март ойидаги энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Мармуш овоз бериш жараёнларида жамоадошлари Эрлинг Холанд ва Нико О'Райлини ортда қолдирди. 26 ёшли футболчи март ойида “шаҳарликлар” сафида “Ноттингем”, “Брайтон” ва “Борнмут” жамоаларига қарши баҳсларда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот учун, Мармуш қишки трансферлар ойнасида Германиянинг “Айнтрахт” клубидан “Ман Сити” сафига келиб қўшилганди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчининг “Transfermarkt”га кўра нархи 75 миллион еврони ташкил этади.

Қайд этиш жоиз, февраль ойида Мармуш эга чиққан совринни ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам қўлга киритганди. Овоз бериш жараёнларида 21 ёшли Ҳусанов жамоадошлари Йошко Гвардиол ва Эрлинг Холандни ортда қолдирганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Абдуқодир Ҳусанов Омар Мармуш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг