Моуриньо терма жамоани бошқариши мумкин
Спорт
−
05 Апрель
3107“Фенербахче” бош мураббийи Жозе Моуриньо турк клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Todofichajes” хабар берди.
Манбага кўра, 62 ёшли мутахассис хизматларига Бразилия терма жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Карло Анчелотти ва Хосеп Гвардиола ҳам “пентакампионлар” бош мураббийи лавозими учун номзодлар қаторида бор.
Моуриньо 2024 йил ёзидан буён “Фенербахче”ни бошқариб келмоқда. Португалиялик мутахассиснинг аввалги иш жойи “Рома” бўлиб, у 2021 йилдан 2024 йил январигача бўриларга бошчилик қилган. Мураббий қўл остида Италия клуби Конференциялар лигасида ғолиб чиққан ва Европа лигаси финалида ўйнаган.
Бунгача мутахассис “Бенфика”, “Порту”, “Челси”, “Реал”, “Интер”, “Тоттенхэм” ва “Манчестер Юнайтед” клубларида ишлаган.
LiveБарчаси
Тренддагилар




