Бугун Қозоғистонда ўзбек боксчилари иштирокида профбокс кечаси ўтказилади

Спорт

image

Бугун, 5 апрель куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида “Top Rank” ва “Nomad” промоутерлари ҳамкорликда профессионал бокс кечасини ташкил қилади ва мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам рингга кўтарилади.

Супер оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов 10 раундлик жангда украиналик Игорь Шевадзуцкий билан ҳисоб-китоб қилиб олади.

Ярим енгил вазн тоифасида Отабек Холматов 8 раундлик жангда филиппинлик Жейсон Кано Манигосга қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, 30 ёшли Жалолов профрингда 14 марта рингга кўтарилиб, барча жангларида рақибларини нокаутга учратган бўлса, 26 ёшли Холматов профрингда 12-1 рекордга эга, у жангларининг 11 тасида рақибларини нокаутга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Баҳодир Жалолов Отабек Холматов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг