Курс UZS

USD

12 960.38

-6

EUR

14 152.73

-61.02

RUB

151.92

1.69

Яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон кубоги финалига чиқди

Спорт

image

5 апрелга ўтар кечаси World Boxing ташкилоти томонидан Бразилияда ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон кубогининг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди ва 3 нафар ўзбек боксчиси ҳал қилувчи босқичга йўл олди.

-55 кг вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов гватемалалик Жосе Фелипедан устун келди.

-80 кг да Жавоҳир Умматалиев Қозоғистон вакили Диас Молжигитовни мағлуб этиб, олтин медаль учун жанг қилиш имкониятини қўлга киритди.

-85 кг вазнда Акмалжон Исроилов полшалик чарм қўлқоп устаси Якуб Страшевскини мағлуб этди ва финалга йўл олди.

Бугун, 5 апрель куни финал жанглари бўлиб ўтади ва 7 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси олтин медаль учун рингга кўтарилади. Ўзбекистон боксчиларининг финаллардаги иштирокини Тошкент вақти билан соат 23:00 да -50 кг вазнда Асилбек Жалилов бошлаб беради.

Финал жуфтликлари:

-50 кг: Асилбек Жалилов - Ники Куммингс (Франция) 23:00;

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Кауе Белини (Бразилия) 23:30;

-85 кг: Акмалжон Исроилов - Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) 23:45;

-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Исаак Окоҳ (Англия) 00:00;

--55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Нурсултан Алтинбек (Қозоғистон) 04:00;

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Вандерлей Перрейра (Бразилия) 04:45;

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Дамар Томас (Англия) 05:00.


Мақола муаллифи

Теглар

Миразизбек Мирзаҳалилов Жавоҳир Умматалиев Акмалжон Исроилов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг