Расман. Де Брюйне “Сити”дан кетишини эълон қилди
Спорт
−
04 Апрель
5706Бельгия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби етакчиси Кевин Де Брюйне жорий мавсум якунида “шаҳарликлар”ни тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида маълум қилди.
“Сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак ҳамма нарсани фаҳмлаб турибсиз. Тезда мақсадга ўтаман. Олдиндаги ойлар менинг “шаҳарликлар” сафидаги сўнгги дамларим бўлади. Бу ҳақда ёзиш менга жуда оғир. Аммо ҳар бир футболчи ўзининг қачон кетишини билади. Менда ҳам шу кун келди. Сиз бу ҳақда биринчилардан бўлиб эшитишга лойиқсиз. Футбол мени бу шаҳарга, бу клубга олиб келганидан хурсандман. Мен орзуларим ортидан қувиб юргандим, лекин бу йўл ҳаётимни бутунлай ўзгартиришини тасаввур ҳам қилмаганман. Бу клуб, бу шаҳар, бу одамлар менга футболда ҳамма нарсани берди. Мен жамоа билан ҳамма нарсага эришдим. Манчестер фақат фарзандларимизнинг паспортида эмас, балки унданда муҳимроғи, юрагимизда абадий қолади. Ҳар ҳикоянинг якуни бор, аммо бу боб энг яхшиси бўлди. Келинг, мана бундай сўнгги лаҳзаларни бирга ўтказайлик. Чексиз ҳурмат билан КДБ17”, дейди Де Брюйне.
Маълумот ўрнида, Кевин Де Брюйне “Манчестер Сити” сафига 2015 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 33 ёшли бельгиялик футболчи клуб таркибида 413 та ўйинда майдонга тушиб, 106 та гол уриб, 174 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.
LiveБарчаси
Тренддагилар




