Курс UZS

USD

12 960.38

-6

EUR

14 152.73

-61.02

RUB

151.92

1.69

Пьянич Файзуллаевга “Барселона”га ўтиш рецептини тақдим қилди

Спорт

image

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси, “Барселона”нинг собиқ футболчиси Миралем Пьянич “армиячилар”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев “Барселона” футболчиси бўлиш орзусини қандай амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Аббос ажойиб футбол фазилатларига эга. Агар у “Барселона”га боришни истаса, орзусига доим ишониши ва интилиши керак. Бу йўл жуда қийин ва узоқ, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам орзу йўлида секинлашмаслик лозим. У ҳар куни кўп меҳнат қилиши, машқ бажариши, борини бериб ўйнаши ва ҳар жиҳатдан яхшироқ бўлишга интилиши керак. “Барселона”га ўтишнинг бошқача рецепти йўқ”, дейди босниялик футболчи. 

Маълумот учун, 21 ёшли Файзуллаев 2023 йилнинг ёзидан буён Москва клубида ўйнаб келмоқда. У барча турнирларда 60 та ўйинда қатнашиб, 8 та гол урди ва 21 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаевга Португалиянинг “Бенфика” клуби қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Файзуллаев Пьянич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг