Тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон кубоги финалига йўл олди
Спорт
−
04 Апрель
5369Бразилия мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги ярим финалининг дастлабки кун баҳсларида 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Шундан 4 нафари финал йўлланмасини қўлга киритди.
-60 кг вазн тоифасида иштирок этган Мадияр Данияров бразилиялик Луиз Оливейрага 4:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, бронза медалини нақд қилди. -50 кг вазн тоифасида қатнашган Асилбек Жалилов ҳиндистонлик рақиби Жандумани Манденгбамни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. -75 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев польшалик Михал Ярлинскини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. -90 кг вазн тоифасида эса Тўрабек Ҳабибуллаев ҳиндистонлик Вишални тўлиқ устунлик билан, яъни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалчига айланди. +90 кг вазн тоифасида эса Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик рақиби Даниял Сапарбайни тўлиқ устунлик билан, яъни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
4 апрелга ўтар кечаси яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Жосе Фелипе (Гватемала) 03:15
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Диас Молжигитов (Қозоғистон) 04:00
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Якуб Страшевски (Польша) 04:45.
LiveБарчаси
Тренддагилар




