Курс UZS

USD

12 966.38

19.18

EUR

14 213.75

-8.75

RUB

150.23

-3.15

Париж Олимпиадаси чемпиони Жаҳон кубогидаги иштирокини эрта якунлади

Спорт

image

Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги чорак финалида 4 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди. Беллашувлар давомида 2024 йилда Парижда ўтган Олимпиада ўйинлари ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев мезбон вакилига мағлуб бўлди.

3 апрельга ўтар кечаси бўлиб ўтган ушбу босқичда -55 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзахалилов польшалик рақиби Николас Павликни 5:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. -80 кг вазн тоифасида Жавоҳир Умматалиев АҚШ вакили Робби Гонсалесни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. -70 кг вазн тоифасида иштирок этган Иқболжон Холдоров англиялик Одел Камарага имкониятни бой бериб қўйди ва иштирокини шу босқичда якунлади. -65 кг вазн тоифасида эса Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев сенсацион тарзда мезбон вакили Юри Рейсга мағлуб бўлди ва турнир билан эрта хайрлашди.

Бугун, 3 апрель куни ярим финал баҳсларига старт берилади. Унда 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

-60 кг: Мадияр Данияров - Луис Оливейра (Бразилия) 23:15;

-90кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Вишал (Ҳиндистон) 00:15;

-50 кг: Асилбек Жалилов - Жадумани Манденгбам (Ҳиндистон) 04:15;

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Михал Ярлински (Польша) 04:45;

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров - Даниял Сапарбай (Қозоғистон) 05:00.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Жаҳон кубоги Асадхўжа Мўйдинхўжаев Фос-ду-Игуасу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг