Фарғонада бир гуруҳ шахслар фуқарога болта билан ҳужум қилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир гуруҳ шахслар фуқарога болта билан ҳужум қилиб, аёвсиз калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 март куни Янги аср кўчасида 1992 йилда туғилган фуқаро С.А. собиқ куёви 1992 йилда туғилган  А.А. билан синглисини ҳақорат қилгани сабабли ўзаро жанжаллашган. Жанжал давомида С.А. ва бошқалар фуқаро А.А.нинг танасини турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида А.А.нинг тан жароҳатлари ўртача оғирликдаги шикастлар тоифасига кириши кўрсатилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан С.А. ва унинг шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, барчаси процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якунига кўра, ҳар бир шахснинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Хатирчи тумани 43-сонли мактабда қоровул бўлиб ишлаган фуқаро калтакланиб, тоғда ташлаб кетилган эди. Уни калтаклаган фуқаро О.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Жанжал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг