Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Бўстонлиқда 8 млрд сўмлик “таблетка” сотаётганлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 8 млрд сўмлик 20 кг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт ИИББ Тезкор қидирув хизмати ва бошқа бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган, 1994 йилда туғилган Д. ва 1999 йилда туғилган Ф. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 20 кг кучли таъсир қилувчи моддаларни сотаётганда ушланган. Тезкор тадбир давомида далилий ашё сифатида олинган кучли таъсир қилувчи дориларнинг нархи 8 млрд сўмга тенг экани, у 100 минг кишини заҳарлаши мумкин бўлгани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 2511-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) 5-қисми ва 246-моддаси (Контрабанда) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” тезкор тадбирида 1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи психофаол дори воситаларини сақлаган шахс қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Бўстонлиқ таблетка кучли таъсир қилувчи модда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг