Ҳусанов Ўзбекистоннинг элчиси билан учрашди
Спорт
−
04 Февраль
13373Кеча, 3 февраль куни “Манчестер Сити” клубининг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди. Бу ҳақда Усмонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Манчестер Сити” футбол клуби ҳимоячиси ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановга доимо муваффақиятлар тилаймиз!” деб ёзди Усмонов ўз саҳифасида.
Қайд этиш жоиз, Ҳусанов 20 январь куни расман “Манчестер Сити” футболчисига айланди. Қисқа вақт ичида 20 ёшли ҳимоячи шаҳарликлар сафида дебют қилишга ҳам улгурди. У Англия чемпионати 23-тури доирасида “Челси”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиб, 52-дақиқада захирага олинди.
Маълумот учун, Ҳусановнинг инглиз клуби билан шартномаси 2029 йилга қадар тузилган. Бунгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беларуснинг “Энергетик-БГУ” ва Франциянинг “Ланс” жамоаларида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола жамоасининг “Арсенал”дан учралган мағлубиятини изоҳлаганди.
LiveБарчаси
Тошкентда подстанция ёниб кетди.
11 Апрель
Тренддагилар




