Эрон Россия самолётларини сотиб олди
Олам
−
27 Январь 2025 8774 1 дақиқа
Эрон Россиянинг Су-35 қирувчи самолётлари партиясини сотиб олди. Бу ҳақда “Entekhab” хабар берди.
Эрон Қуролли кучлари марказий штаб-квартираси бошлиғи ўринбосари Теҳрон Россиянинг Су-35 қирувчи самолётларини сотиб олганини маълум қилган.
“Су-35 қирувчи самолётлари сотиб олинди. Қачон керак бўлса, ҳаво кучларимиз, қуруқлик ва денгиз кучларимизни кучайтириш учун ҳарбий техника сотиб оламиз”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, бу қадам мамлакат ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.
Маълумот учун, Су-35 – суперманёврли рус қирувчи самолёти. Ҳозирги вақтда Россия Ҳарбий-ҳаво кучларининг асосий қирувчиларидан бири 2018 йилда Су-27 ва Су-57 қирувчи самолётлари ўртасидаги “ўтиш даври” сифатида тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Хитойдан 1000 тоннадан ортиқ кимёвий моддалар импорт қилишга тайёрланаётгани, ушбу моддалар 960 тонна аммиак перхлоратига айлантирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025