Бербок Украинага ёрдамни қисқартиришга қарши чиқди
Олам
−
13 Январь
2382Берлин Киевга қурол етказиб бериш учун ажратиладиган маблағни сезиларли даражада камайтирмаслиги керак. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок кеча, 12 январь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб ўтган Сурия бўйича конференцияда маълум қилди.
Бербок ўтган йили Германия ҳукумати бу мақсад учун қарийб 7 миллиард евро ажратганини ва ҳозир бу маблағнинг фақат ярмини тақдим этганини таъкидлаган.
“Бу Украинанинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятининг пасайишини англатади”, дея таъкидлаган у.
Бербокнинг сўзларига кўра, Украинага кўпроқ ёрдам беришда давом этиш керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ва Мудофаа вазири Борис Писториус 23 февралга белгиланган Бундестаг сайловлари олдидан Украинага қурол-яроғ етказиб бериш учун режалаштирилган миқдордан 3 миллиард еврога яқин маблағ ажратмоқчи бўлгани, бироқ бунга Федерал канцлер Олаф Шольц идораси тўсқинлик қилаётгани ҳақида хабар берилганди. Режа январь ойи бошида канцлер Киевга қўшимча маблағ ажратилишини қўллаб-қувватламаслигини норасмий равишда билдирганидан сўнг тўхтаб қолган.
LiveБарчаси
Доллар курси пастлади.
16:15