“Аэрофлот” самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди
Жамият
−
30 Декабрь 2024
13444Кеча, 29 декабрь куни Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Фарғонадан Москвага SU1971 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Қайд этилишича, бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Экипаж муқобил аэродромга боришга қарор қилган.
Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан 22:11 да пойтахтга келиб қўнган. Самолётдан йўловчи (1954 йилда туғилган аёл) ва унинг юклари туширилгач йўловчи инсульт гумони билан Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган.
Самолёт эса Тошкент вақти билан соат 23:02 да Москвага парвозни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Lufthansa авиакомпаниясининг Мюнхендан Шанхайга учаётган LH-726 рейси Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширганди.
LiveБарчаси
01 Январь