Зурабишвили президент саройини тарк этди (видео)
Олам
−
29 Декабрь 2024
8380Грузия президенти Саломе Зурабишвили бугун, 29 декабрь куни янги давлат раҳбари, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси номзоди Михаил Кавелашвили сайловчилар коллегиясининг янги тартибига кўра ушбу лавозимга тасдиқланганидан сўнг президент саройини тарк этишга рози бўлди. Бу ҳақда у президент саройини тарк этаётганда сўз очди.
“Мен бу ердан кетяпман ва легитимликни ўз зиммамга оламан. Турар жойимда бўламанми ёки йўқми, ҳеч нарса ўзгармайди. Президент бу ерда бўлганида, бу президентлик қароргоҳи рамз эди, мен Грузиянинг ягона қонуний президенти бўлиб қоламан”, деган Зурабишвили.
Саломе Зурабишвили президент саройи ёнида йиғилган тарафдорларига мурожаат қилар экан, у “мамлакатни тўлиқ инқирозга олиб келган” ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясини танқид қилган.
Бундан ташқари, Зурабишвили Грузияда янги парламент сайловларини ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжат матни устида ишлашга ваъда берди. Аввалроқ, у 26 октябрда бўлиб ўтган сайловларда “Грузия орзуси” ғалаба қозонган сайловларни сохталаштирилган деб ҳисоблашини бир неча бор таъкидлаган.
22 декабрь куни давлат раҳбари қароргоҳи яқинидаги Орбелиани майдонидаги Янги йил қишлоғида бўлиб ўтган митингда Зурабишвили 6 йил олдин қасамёд қилган юртга, конституцияга содиқ эканини айтган эди.
Грузиядаги сиёсий инқироз
26 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси эълон қилганидек, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси 54 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Мухолифат овоз беришнинг расмий натижаларини қабул қилишдан бош тортди ва кўплаб қонунбузарликларни баҳона қилиб, норозилик намойишларига чақирди. Полиция бир неча бор намойишчиларни тарқатиб юборди.
28 ноябрь куни Бош вазир Ираклий Кобахидзе 2028 йилгача Грузиянинг ЕИга кириши бўйича музокаралардан бош тортишини маълум қилди. Шундан кейин норозиликлар янада кенгайди. Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳукмрон партиянинг қарорини қоралаб, Грузия билан ҳамкорликни кескин қисқартирди.
Мухолифат Европа Иттифоқини “Грузия орзуси” ҳукуматининг қонунийлигини тан олмасликка чақирди.
LiveБарчаси
01 Январь