Бугун Ўзбекистонда йилнинг энг яхши спортчиси аниқланади

Спорт

image

Бугун, 23 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ўзбек спортида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

“Миллий спорт мукофоти-2024” тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси, мураббийи ва бошқа кўплаб номинацияларда ғолиблар аниқланади.

QALAMPIR.UZ маълумотларига кўра, йилнинг энг яхши эркак спортчиси бўлиш учун Париж-2024 Олимпиадасида ғолиб бўлган 7 нафар эркак спортчи даъвогарлик қилмоқда. Йилнинг энг яхши аёл спортчиси бўлишга эса Олимпиадада дзюдо баҳсларида олтин медални қўлга киритган Диёра Келдиёрова асосий номзод ҳисобланади.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда йилнинг энг яхши эркак спортчиси, дея боксчи Абдумалик Халоков эътироф этилганди. Халоков амалдаги ғолиб бўлгани учун бу йил унинг совринни қўлга киритиш имконияти нисбатан пастроқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон спорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг