Ўзбекистондан Тожикистонга дори олиб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
Crime
−
11 January 3957 1 minute
Тожикистонга ноқонуний олиб кетилаётган дори воситалари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Божхона органлари ходимлари томонидан Бекобод шаҳрида жойлашган “Фарҳод” чегара божхона пости орқали Тожикистон Республикасига чиқиб кетаётган маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Lochin” русумли мототранспорт воситаси тегишли тартибда кўрикдан ўтказилган.
Текширувлар ортидан унинг тиркамасида озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яшириб қўйилган ва божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий қиймати 1 млрд 50 млн сўмни ташкил этувчи “Иммуноглобулин”, “Ферритин” каби жами 21 номдаги дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини сотмоқчи бўлган шахслар ашёвий далиллар билан қўлга олинганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28