Украина Россия генералини ўлдирганини тасдиқлади

Олам

image

Украина Хавфсизлик хизмати Россия Қуролли кучларининг Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва ёрдамчисининг ўлдирилишида бевосита алоқадор. Бу ҳақда Украина департаментидаги манбаларга таяниб, "Reuters" хабар берди.

“Украина Хавфсизлик хизмати бугун, 17 декабрь куни Москвада ўтказилган махсус операция чоғида россиялик генерал-лейтенант Игорь Кирилловни ўлдирди”, дейилади хабарда.

"Reuters" манбасининг айтишича, Киев Кирилловни ҳарбий жиноятчи ва “мутлақо қонуний нишон” деб билади. Украина россиялик генерални Украина қўшинларига қарши кимёвий қурол қўллашга буйруқ берганликда айблади.

Бироқ манбалар уларнинг даъволарига ҳеч қандай далил келтирмаган.

Украинанинг айрим Telegram-каналлари россиялик генерал урушда кимёвий қуролларни қўллаш ҳақида шахсан топшириқ бергани ва бунинг ортидан ҳарбий жиноятларда гумонланаётганини ёзганди. Хусусан, Украинанинг жанубий ва шарқий ҳудудларида кимёвий қуролларнинг оммавий қўлланиши учун амалдор Кирилловнинг буйруғига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан бери 4,8 мингдан ортиқ ҳолатлар содир бўлган. Хавфсизлик хизмати оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ушбу маълумотларни тасдиқлаган.

54 ёшли Кириллов Россия Кимёвий мудофаа ҳарбий академиясини тамомлаган. 2017 йилга қадар ушбу академияга раҳбарлик қилган. 2017 йилнинг апрелида Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари бошлиғи бўлган.

Маълумот учун, Россиянинг юқори ҳарбий амалдорларидан бири бўлган Игорь Кирилловга нисбатан очилган Украина Жиноят кодексининг 438-моддасида ҳарбий асирларга ёки тинч аҳолига шафқатсиз муносабатда бўлиш, тинч аҳолини мажбурий меҳнатга жалб этиш учун депортация қилиш, босиб олинган ҳудудларда миллий бойликларни талон-торож қилиш, халқаро майдонда тақиқланган уруш усулларини қўллаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москванинг Рязанский туманидаги тураржой биносига киравериши ёнидаги портлашда Россия Қуролли кучларининг Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи генерал-лейтенант Игорь Кириллов ва унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Хавфсизлик хизмати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг