Мирзиёев янги боғга кўчат экди
Жамият
−
23 Ноябрь
4273Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 ноябрь куни “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган янги боғга кўчат экди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Дарахт экиш пайтида давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар билан суҳбатлашган, ушбу ташаббусга ҳисса қўшаётгани учун уларга миннатдорлик билдирган.
“Бу анъана ўзи бизда бор. Халқимиз табиатни “она” дейди, ерни, сувни эъзозлайди. Бунинг замиридаги ҳақиқат ҳозирги экологик муаммолар таъсирида яққол намоён бўляпти. Шунинг учун “Яшил макон” лойиҳасини бошладик. Келгуси йил номини ҳам атроф-муҳитни асраш масаласига бағишладик. Энди бу ташаббуслар кенг ёйилиши, айниқса, ёшларимизга чуқур сингиши зарур. Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак”, деган Мирзиёев.
Тадбирни видеоалоқа орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар жамоатчилиги ҳам кузатган. У ерларда ҳам кўчатлар экилган. Қайд этилишича, ушбу кузги мавсумда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.
LiveБарчаси