Исроил ХЖСнинг Нетаньяхуни ҳибсга олиш ордерига муносабат билдирди
Олам
−
21 Ноябрь
9576Аввалроқ, Халқаро жиноий суд (ХЖС) Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиниши тўғрисида ордер бергани хабар қилинганди. Исроил Президенти Ицхак Герцог ушбу қарорга муносабат билдирди ва уни “адолат учун қора кун” деб атади. Бу ҳақда Президент ўзининг Х’даги саҳифасида маълум қилди.
Герцогнинг иддао қилишича, мазкур қарор демократия ва эркинлик ўрнига террор ва ёвузлик тарафини танлашни англатади.
“Бу – адолат учун қора кун. Инсоният учун қора кун. ХЖСнинг бу қабул қилинган ғайриқонуний ва жаҳлни чиқарувчи қарори глобал адолатни глобал масхара даражасига олиб чиқди. Ҳақиқатан ҳам ушбу қарор террор ва ёвузлик тарафини танлаб, демократия ва эркинликни рад этди ва адлия тизимини инсониятга қарши жиноятлар учун тирик қалқонга айлантирди”, деб ёзади у.
Президентга кўра, ХЖСнинг ушбу қарори асосан ҲАМАСнинг жиноятларига ҳуқуқий қалқон бўлиб хизмат қилади ва глобал адолатнинг обрўсини туширади.
Маълумот учун, қарор 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача содир этилган "инсониятга қарши жиноятлар ва уруш жиноятлари” туфайли қабул қилинган. Рим статутини ратификация қилган давлатлар ХЖС буйруғини бажаришлари шарт.
ХЖС маълумотларига кўра, суд Биньямин Нетаньяху ва Йоав Галант Ғазо секторидаги “тинч аҳолини омон қолиш учун зарур бўлган сув, дори-дармон, озиқ-овқат, тиббий буюмлар, ёқилғи ва электр энергиясидан атайлаб маҳрум қилган” деб ишониш учун асосга эга.
LiveБарчаси