АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни яна блоклади
Олам
−
20 Ноябрь
2568АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Ғазо секторида доимий ва шартларсиз ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасини блокировка қилди. Бу ҳақда бугун, 20 ноябрь куни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд маълум қилди.
“Биз асирларни озод қилмасдан, ҳеч қандай шартларсиз ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлай олмаймиз”, деди у.
Қайд этилишича, Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзосидан 14 таси бу ҳужжатни қўллаб-қувватлаган. АҚШ эса ўтган йилнинг октябрь ойида Яқин Шарқ можароси авж олганидан бери Ғазо секторида сулҳ тўғрисидаги қарорларни бешинчи марта блокировка қилмоқда.
Резолюция лойиҳаси 10 та доимий бўлмаган БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари томонидан тайёрланган бўлиб, у тўққизта банддан иборат. Биринчи бандда зудлик билан, ҳеч қандай шартларсиз ва доимий равишда ўт очишни тўхтатиш талаб қилинади. Ҳужжатда барча томонлардан Ғазо секторидаги ўғирланганларни озод қилиш, халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилиш ва Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этишни талаб қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, агар резолюция қабул қилинса, БМТ Бош котиби уч ҳафта ичида ёзма ҳисобот тақдим этиши кераклиги белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ирландия парламенти Исроилга қарши резолюцияни қабул қилган эди. Резолюция қабул қилинганидан сўнг Ирландия Ташқи ишлар вазири Михол Мартин ҳукумат йил охиригача Халқаро судда Жанубий Африканинг Исроилга қарши геноцид даъвосига қўшилиш ниятида эканини айтган.
LiveБарчаси