Ўзбекистонда айрим хорижликларга санкция киритиш бўйича қонун кучга кирди

Жамият

image

Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет эллик шахсларга оид қонун кучга кирди. Тегишли ҳужжатни 15 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев маъқуллади.

Қонунда Ўзбекистон халқининг шаънини, қадр-қимматини, тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган шахслар мамлакатда бўлиши номақбул деб топилган чет элликлар рўйхатига киритилади.

Мазкур рўйхатга тушган шахслар учун мамлакатга кириш беш йилга тақиқланади. Шунингдек, улар Ўзбекистонда банк ҳисоб рақамларини очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда қатнашиш, молиявий ва шартнома муносабатларига киришиш имкониятидан маҳрум қилинади. Уларда фақатгина ўз мулкларини сотиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 25 июнда қабул қилинган, Сенат томонидан эса 21 сентябрда маъқулланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон номақбул шахслар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг