Билол Муҳаммад – Шавкат Раҳмонов жанги бекор қилинди

Спорт

image

UFC'нинг ярим ўрта вазнида амалдаги чемпион фаластинлик Билол Муҳаммад ва қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов ўртасидаги жанг бекор бўлди. Бу ҳақда “Fighttime” хабар берди.

Томонлар ўртасидаги жанг 7 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қиладиган UFC 310 турнири доирасида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Билол Муҳаммаднинг бетоблиги боис тўқнашув бекор қилинди ва ҳозирда қозоғистонлик жангчига бошқа рақиб изланмоқда.

“Билол тезроқ тузалиб кетишини тилайман. Қайтганингда жангга юз фоиз тайёр бўлишингни хоҳлайман. Ҳозир эса мен вақтинчалик чемпионлик учун ҳар қандай рақиб билан курашишга тайёрман”, дейди Раҳмонов.

Маълумот учун, 30 ёшли Раҳмонов MMA'да 18 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. 36 ёшли Билол Муҳаммад эса 27 та жангда қатнашиб, 24 та ғалаба расмийлаштирган ва 3 та тўқнашувда имкониятни бой берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Раҳмонов Билол Муҳаммад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг