Сайловда яна ЎзЛиДеП ютди
Жамият
−
28 Октябрь
18252Кеча, 27 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловида яна Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ғолиб бўлди. Бу ҳақда бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтган матбуот анжуманида комиссия раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.
Унга кўра, Парламент сайловида 15 млн 27 минг 529 нафар сайловчи иштирок этган бўлиб, бу умумий сайловчиларнинг 74, 72 фоизини ташкил қилади.
Сайлов натижалари эса қуйидагича:
Маълумот учун, Қонунчилик палатаси сайловлари илк марта мажоритар-пропорционал (аралаш) тизим асосида ўтказилди.
Бу тизимда сайлов округлари бир мандатли ва ягона сайлов округларига бўлинади. Парламент қуйи палатаси депутатларининг 75 нафари бир мандатли сайлов округлари бўйича мажоритар тизим (номзод учун овоз бериш), қолган 75 нафари пропорционал тизим бўйича, яъни сиёсий партияларга берилган овозлар асосида (партия рўйхати асосида) сайланди.