Зойир Мирзаевнинг яна бир ўринбосари ишдан олинди
Жамият
−
15 Октябрь
12347Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов ҳам лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, Муҳиддинов фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишларни қониқарсиз олиб бораётгани учун лавозимидан бўшатилган.
Эркин Муҳиддинов жорий йилнинг 20 майидан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков ҳам лавозимидан озод этилган эди.