Германия Украина энергетикаси учун 170 млн евро беради
Олам
−
27 Сентябрь
1151Германия ҳукумати томонидан Украина энергетика секторини тиклаш учун Киевга 170 миллион евро ўтказилади. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 26 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясида ўтказилган мажлисида Германия ҳукумати вакилли Штеффен Хабестрайт Киевга энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 170 миллион, ҳарбий ёрдам учун эса 400 миллион евро ажратилишини маъқуллади.
Унинг айтишича, Россиянинг зарбаси Украина шаҳарлари ва энергетика соҳасига катта зарар етказди, шунинг учун пул имкон қадар тезроқ ажратилади.
“Йиғилиш иштирокчилари Россиянинг давом этаётган тажовузи қаршисида Украина билан бирдам эканликларини ҳамда зарур бўлган вақтда Украинага ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатишларини тасдиқлади”, дейилади баёнотда.
Германия Мудофаа вазирлиги 2024 йилнинг қолган ойларида жанг майдонидаги вазиятга қараб, Украинага зудлик билан қўшимча ёрдам ўтказилиши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Конгресс томонидан тасдиқланган маблағдан Украинага 5,5 миллиард доллар ажратишга рози бўлгани ҳақида хабар берилганди. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен эса 20 сентябр куни Киевга ташрифи чоғида Европа Иттифоқи Украинага 35 миллиард евро миқдорида кредит ажратишини маълум қилганди.
Жасмина Расулова