Россия Тошкентдаги мактабда калтакланган бола бўйича Ўзбекистондан тушунтириш сўради
3-саҳифа
−
26 Сентябрь
18373Тошкентдаги мактабда ўқитувчи биринчи иш кунидан 6-синф ўқувчисини аёвсиз калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Россия Федерацияси Ўзбекистондан мазкур ҳолатга изоҳ беришини сўради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова хабар берди.
Захарова мазкур ҳолат акс этган видео мазмунидан ниҳоятда ташвишланганини билдирди.
“Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласидаги адоватга ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”, дейди у.
Захарова Россия Ўзбекистондан юз берган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўришни сўраганини билдирди.
“Бу масалани диққат-эътиборимиз марказида тутамиз”, дея хулоса қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Россия тушунтириш талаб қилаётган воқеа 23 сентябрь куни тахминан соат 15:00 лар атрофида Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. 6-“В” синфида рус тили фани дарсида ўқитувчи Р.О.га ўқувчи Э.Г. гап қайтарган ва тортишиб қолган. Сўнгра ўқитувчи Р.О. ўқувчи Э.Г.ни қулоғидан чўзган, ўтирган жойидан тортиб олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Видеода ўқитувчи болани куракда турмайдиган гаплар билан ҳақорат қилиб, доскага қисиб, бўйнидан бўғиб, бир неча марта ургани акс этган.
Бундан хабар топган ўқувчининг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.
Боланинг онаси айтишича, синф раҳбари ҳам болага бундай зўравонлик содир бўлганидан хабар топган бўлса-да, вазиятни тўлиқ ўрганмай, болани эшитмай, ҳодисага унинг ўзи айбдорлигини айтиб, бутун синф олдида ўқитувчидан кечирим сўрашга болани мажбур қилган. Бундай муносабат натижасида, бола ҳозирда жуда тушкун ҳолатда эканлиги ва мактабга боришни истамаётганлигини билдириб, она Болалар омбудсманидан фарзандининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраган.
Болалар омбудсманининг ИИВ ва ММТВ га сўрови асосида мазкур ҳолат ўрганилмоқда.
Ҳозирда Чилонзор тумани ИИБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
LiveБарчаси