Шўрчи туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Сентябрь
6143Акбарали Абдужабборович Ишмурзоев Шўрчи тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Акбарали Ишмурзоев 1982 йилда Денов туманида туғилган. 2003 ва 2009 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш, молия.
Фаолияти давомида ижро ҳокимияти органларида турли лавозимларда, хусусан, Узун ва Ангор тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасида меҳнат қилган. Тайинловга қадар Ишмурзоев 2023 йилдан буён Денов тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур, Музработ ва Мирзо Улуғбек туманларига янги раҳбарлар тайинланганди.