Саратовда Украина дрони кўп қаватли уйга бориб урилди. Жабрланганлар бор (видео)
Олам
−
26 Август
7401Бугун, 26 августга ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия Федерациясининг Саратов вилоятида Украина Қуролли кучларининг ҳужумини қайтарди. Уриб туширилган дронларнинг қолдиқлари вилоят маркази ва Энгельсдаги турар-жой биноларига тушган. Бу ҳақда Саратов губернатори Роман Бусаргин маълум қилди.
Кейинроқ губернатор аниқлик киритишича, Саратовдаги Предмостовая майдонида дрон ёрдамида уюштирилган ҳужум оқибатида кўп қаватли бино зарар кўрган ва бир аёл шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Қолган жабрланганларга воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳаммаси бўлиб тўрт киши жароҳатланган.
Маҳаллий Telegram-каналлари дроннинг 37 қаватли турар-жой биносига урилгани ва портлагани акс этган видеони эълон қилди.
Вилоят раҳбари тегишли тузилмаларга бино конструкциясини текширувдан ўтказиб, етказилган зарарни баҳолаш бўйича топшириқ берган.
Эсалтиб ўтамиз, аввалроқ Россия дронлари Украинага ҳужум қилгани эди.
LiveБарчаси