Украина парламенти мамлакатда Рус православ черкови фаолиятини тақиқлади (видео)

Олам

image

Украина Олий Радаси бугун, 20 август куни мамлакат ҳудудида Рус православ черкови фаолиятини тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Европа бирдамлик партияси депутати Алексей Гончаренко хабар берди.

Унга кўра, 265 нафар депутат қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган. Қонун лойиҳаси Украинада фаолияти тақиқланган Рус православ черкови билан боғлиқ диний ташкилотлар учун чекловлар ўрнатди. Украина диний ташкилотларига Рус православ черкови билан алоқаларини узиш учун 9 ой вақт берилди.

Депутат Ярослав Железнякнинг сўзларига кўра, қонун эълон қилинганидан 30 кун ўтиб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина-Россия ўртасида ўтказилиши режалаштирилган музокаралар бекор қилингани ҳақида хабар берилганди. Украина Президенти Владимир Зеленский эса мамлакат Қуролли кучлари Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги 1250 квадрат километрдан ортиқ ҳудуд ва 92 аҳоли пунктини назорат қилаётганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Алексей Гончаренко Рус православ черкови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг