Курскка қилинган ҳужумлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига қилган ҳужумлари оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда тиббий хизматларга таяниб, ТАСС хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украина қуролли кучлари ҳужумлари оқибатида 17 киши ҳалок бўлган, 140 дан ортиқ жабрланган. 75 киши шифохонага ётқизилган, шулардан 4 нафари ёш болалар.

Маълумот учун, 6 август куни Украина Қуролли кучлари Курск вилоятига ҳужум бошлади. 9 август куни минтақада федерал даражадаги фавқулодда ҳолат жорий этилди. 10 август куни Россия Федерацияси Миллий аксилтеррор қўмитаси Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида терроризмга қарши операция режимини жорий қилди. 12 август куни Белгород вилоятининг Украина билан чегарадош Краснояружский туманида эвакуация бошланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида яшовчи ўзбекистонликларга зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни тавсия қилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари Курскдаги 92 аҳоли пунктини назорат қилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Курск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made