Электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади – Мирзиёев

Жамият

image

Энди электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади. Бу ҳақда бугун, 20 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди.

Билдирилишича, барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда. Шунинг учун, саноатнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланган.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларнинг ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг