Россия мамлакат сиёсатига қарши бўлган давлатлар учун виза режими жорий қилади

Олам

image

Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига Москва сиёсатига норозилик билдирган бошқа давлатларнинг фуқаролари учун уч ойлик визалар берилишини таъминлаш топширилди. Тегишли фармонни Россия Президенти Владимир Путин имзолади.

Фармон матнига кўра, расмийлар “анъанавий рус маънавий-ахлоқий қадриятларига зид бўлган бузғунчи неолиберал мафкуравий кўрсатмалар”ни жорий этиш сиёсатини олиб бораётган мамлакатлар фуқароларига бир марталик визалар берилади.

Бундай давлатлар рўйхати Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан Россия Федерацияси ҳукумати томонидан тасдиқланади.

15 август куни Россия ҳукумати виза тўғрисидаги қарорга дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимларига мигрантлар билан суҳбат ўтказиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиришларни тасдиқлади. Россия ТИВ янгилик мамлакатга кириш устидан назорат самарадорлигини кучайтиради, деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Москва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг