Беларусь армиясининг учдан бир қисми Украина билан чегарага жойлаштирилди – Лукашенко
Олам
−
19 Август
3444Беларусь ҳарбийлари армиянинг деярли учдан бир қисмини Украина билан чегарага ўтказган. Бу ҳақда Беларусь резиденти Александр Лукашенко Россия давлат телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу қадамни қўйиш керак эди, чунки Киев нафақат 120 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини Беларусь билан чегаралар яқинида сақлайди, балки қўшимча кучларни ҳам жойлаштирди”, дейди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, Киев Беларусь қўшинлари Россия қўшинлари билан биргаликда Гомелдан Украинага ҳужум қилиши мумкинлигидан қўрқиб, чегарага қўшимча бўлинмаларни юборган. Чегаранинг иккала томонида Россиянинг Украинага қарши уруши бошида у ерга кўчирилган бўлинмалар сақланиб қолган.
LiveБарчаси