Мадримов Кроуфордга очколар ҳисобида мағлуб бўлди (видео)
Спорт
−
04 Август
14755Вазн тоифасидан қатъи назар (P4P) рейтингига кириш учун ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов 3 август куни АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги 22 минг томошабин сиғимига эга “BMO Stadium” аренасида кечанинг марказий жангида америкалик Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилди. Калифорния штатида ўтган бокс оқшомида Мадримов афсонавий Кроуфордга мағлуб бўлди.
WBA камари ҳамда биринчи ўрта вазнда эгасиз бўлиб турган WBO камари ўртага қўйилганди ва ушбу камарларга Кроуфорд эга чиқди.
“У деярли барча жангларни нокаут билан ютган. Мен охиригача муносиб жанг қилдим ва ғалаба қозондим деб ўйлайман. Мен реванш истайман. Жангни назорат қилдим ва буни барча кўрди. Бундан буён ҳам шу тарзда иштирок этишга ҳаракат қиламан. Тўғри, у дунёнинг энг зўр боксчиси. Мен эса 10 та жанг ўтказганман. Лекин, муносиб жанг қилдим деб ўйлайман. Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат”, деган Исроил Мадримов Кроуфорд билан жангдан сўнг.
Америкалик боксчи бунгача фаолиятидаги 40 та жангдан 31 тасида нокаут билан ғалаба қозонганди. Мадримов Кроуфорд билан тенгма-тенг кечган жангда очколар ҳисобига мағлуб бўлди.
LiveБарчаси