Мирзиёев Трампга ҳужумни қоралади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президентлигига номзод Республикачи Дональд Трампга уюштирилган суиқасдга муносабат билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

“Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди. Давлатимиз раҳбари ушбу зўравонлик ҳаракатини кескин қоралайди ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 13 июль куни АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга Пенсильваниядаги тарафдорлари билан учрашув вақтида номаълум шахс томонидан ўқ узилиб, суиқасд уюштирилди. Оқибатда Трамп ўнг қулоғидан ярадор бўлган. Мамлакат Федерал қидирув бюроси Оқ уйнинг собиқ раҳбарига уюштирилган суиқасдни Пенсильвания штати, Бетел-Парк шаҳарчасида яшовчи 20 ёшли Томас Мэтью Крукс уюштирганини тасдиқлади. Марҳум Крукс штатнинг Батлер шаҳрида Дональд Трамп иштирокидаги митингда унга қарата ўқ узган. У митинг жойидан тахминан 100 метр масофадаги қўшни бино томидан туриб, отиш учун АR-15 русумли яримавтомат милтиқдан фойдаланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made