Исроил ва ҲАМАС сулҳ режасининг асосий шартлари бўйича келишиб олди – WP
Олам
−
11 Июль
5296Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторидаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасининг асосий шартларини келишиб олди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, “The Washington Post” хабар берди.
Аноним қолишни истаган АҚШ маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, ҳужжатнинг асосий қоидалари келишиб олинган, томонлар уни амалга ошириш тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Бироқ бошқа америкалик расмийларнинг нашрга тушунтиришича, бу келишув имзоланади, дегани эмас.
Режанинг тафсилотлари “жуда мураккаб” ва келишиш учун вақт керак бўлади.
31 май куни АҚШ Президенти Жо Байден Ғазода тинчлик ўрнатиш бўйича уч босқичдан иборат янги келишув лойиҳаси шартларини эълон қилди.
Биринчиси олти ҳафтага мўлжалланган бўлиб, тўлиқ ўт очишни тўхтатиш, исроиллик қўшинларини аҳоли пунктларидан олиб чиқиб кетиш, Исроил қамоқларидан юзлаб фаластинлик маҳбусларни озод қилиш эвазига ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод этишни назарда тутади.
Бу даврда томонлар музокараларни бошлаши керак ва ўзаро келишувга эришилгунга қадар сулҳ ўз кучида қолади.
Иккинчи босқич барча гаровга олинганларни, жумладан ҳарбий хизматчиларни озод қилишни, учинчи босқич Ғазо секторини тиклаш ва ҳалок бўлган исроилликларнинг жасадларини яқинларига топширишни ўз ичига олади.
LiveБарчаси