Озарбайжонда жиноятчи 3 нафар полициячи ва бир фуқарони отиб ўлдирди
Олам
−
24 Июнь
7878Бугун, 24 июнь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида жиноятчи тўрт кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шаҳарнинг Хазар тумани ҳудудида содир бўлган. Жиноятчи “Lancaster” ов қуролидан ўқ узиб, 3 нафар полициячи ва бир нафар оддий аҳоли вакилини отиб ўлдирган.
Отишмани 1986 йилда туғилган Оллоҳвердиев Ровшан Ўғтай ўғли содир этган ва айни пайтда у ички ишлар ходимлари томонидан зарарсизлантирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси